Киевдан чиқишдаги тирбандликлар / Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA

Қочқинлар энг кўп миқдорда Польша, Руминия ва Венгрия томонидан қабул қилинмоқда. Чегарадош Молдова ва Словакия ҳам қочқинлар оқими ошгани туфайли фавқулодда ҳолат режимини жорий этган, АҚШ украинларга ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилган, Ирландия эса Украина билан виза режимини бекор қилган. Қуйида уруш туфайли юзага келган миграция инқирози кўламини ифодаловчи суратлар жамланди.

Одамлар Киевдан чиқиб кетиш учун поездга чиқишга рухсат берилишини кутишмоқда. Гувоҳларнинг айтишича, айни вақтда Украина пойтахтини тарк этиш жуда мураккаб ишга айланган. Киевдан жўнайдиган поездга йўловчилар текинга чиқарилади, аммо жойлар сони чекланган, кўчалардаги вазият туфайли вокзалгача етиб бориш ҳам қийин. 25 февраль. Фото: Umit Bektas / Reuters / Scanpix / LETA
Аёллар ва болалар Украина ва Польша чегарасини кесиб ўтиш учун пиёда йўлга тушишган.
Краковец-Карчова назорат-ўтказиш пункти, 26 февраль. Фото: Janek Skarzynski / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик аёл Руминия билан чегарадан ўтмоқда. Польша, Молдова, Венгрия ва Словакия билан бўлгани каби Руминия ҳам Украинадан қочқинларни қабул қилмоқда ва уларни турар жой ва озиқ-овқат билан таъминлаб, юридик ёрдам кўрсатишга тайёр. Солотвино—Сигету  Мармацией назорат-ўтказиш пункти, 25 февраль. Фото: Paul Ursachi / AP / Scanpix / LETA
Руминиянинг Украина билан чегарасига яқин жойлашган Сирет шаҳрига чақалоғи билан келган ёш украин аёли. 25 февраль
Alexandru Dobre / AP / Scanpix / LETA
Венгрияннг Барабаш шаҳри яқинида қариндошлари ҳам Венгрия ва Украина чегарасидан ўтиб келишини кутаётган украиналик аёл. 25 февраль